Кинология хизмати қачон пайдо бўлган?

302

Одамлар ўрта асрлардан бошлаб, ижтимоий тартибни сақлаш, ўз бойликларини асраш мақсадида итларнинг хизматидан фойдаланиб келганлар, итлардан ички ишлар органларида фойдаланиш 1889 йилда Лондон шаҳрида бошланган.

Кейинчалик Австрия, Венгрия, Белгия ва Германия давлатларида йўлга қўйилади. Энг дастлабки хизмат итларини тайёрлаш бўйича ўқув юрти 1920 йилда Германия полицияси томонидан очилган. Бу вақтда немис овчаркаси зотли итларидан фойдаланган.

Ҳозирги вақтда кинология хизматида асосан, немис овчаркаси, шарқий Европа овчаркаси, Белгия овчаркаси (Малинуа), лабрадор, инглиз ва рус спанели зотли итлардан фойдаланилади.

Шарофатдин Жарекеев.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖХХ ЖТСБ Кинология бўлими йўриқчи кинологи, кичик сержант.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги