Боксчиларимизга тенг келадигани топилмаяпти

92

Польшада бокс бўйича жаҳон кубоги баҳсларининг навбатдаги кунида терма жамоамизнинг 5 нафар аъзоси рингга кўтарилди.

Жумладан, “Париж-2024” Олимпия ўйинлари чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев -65 кг. вазн тоифасида Оусаиноу Хансен (Германия) билан жанг қилди. Баҳснинг 1-раундида боксчимиз рақибини техник нокаутга учратиб,  ғалаба қозонди.

Вазни -55 кг. бўлган Миразизбек Мирзаҳалилов 5:0 ҳисобида Корй Жонесни (Уэльс) таслим қилган бўлса, -80 кг. вазнда Жавоҳир Умматалиев болгариялик Виллиам Чоловни 5:0 ҳисобида енгди. Шунингдек, Акмалжон Исроилов ва  Фазлиддин Эркинбоев ўз вазн тоифасида навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА