Акбар полвон Осиё чемпионатида 3 та олтин медалли бўлди
221

Хитойда ўтаётган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг эркаклар ўртасидаги 109 килограммгача вазн тоифасидаги баҳсларида Акбар Жўраев ҳамда Шарофиддин Амриддинов муваффақиятли иштирок этди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, чемпионатда Акбар Жўраев даст кўтаришда 183, силтаб кўтаришда 223 ва иккикураш якунига кўра, жами 406 кг. натижа қайд этган ҳолда 3 та олтин медалга эга чиқди. Шарофиддин Амриддинов эса даст кўтаришда 181, силтаб кўтаришда 214 ва иккикураш ҳисобига кўра 395 кг. натижа билан 3 та кумуш медални қўлга киритди.


Шунингдек, мусобақада Турсуной Жабборова ўз вазн тоифасида даст кўтаришда 108 кг. оғирликдаги тошни бўйсундириб, бронза медалига сазовор бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА