Оғир атлетика: Хўсинбой Матрасулов Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди
228

Хитойнинг Жиангшан шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, ёш спортчимиз Хўсинбой Матрасулов муваффақиятли иштирок этди.
-67 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган спортчимиз даст кўтаришда 140 килограмм тошни бўйсундириб, бронза медалини қўлга киритди ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Бугун, 10 май куни Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Нигора Абдуллаева (-59 кг) ва Абдулазиз Алимжонов (-73 кг) супага кўтарилади.

Мусобақанинг ҳозиргача бўлган натижаларига кўра, Хитой, Таиланд ва Ветнам терма жамоалари умумий медаль ҳисобида етакчилик қилмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси эса ҳозирча 1 та бронза медали билан 9-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур Осиё чемпионати 15 майга қадар давом этади ва унда қитъанинг 30 га яқин мамлакатидан кучли атлетлар иштирок этмоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА