Мурожаатлар бўйича маъсул раҳбарларга топшириқлар берилди

Тўрткўл туманида туман ҳокими И.Худайбергеновнинг аҳоли билан очиқ мулоқотини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказилмоқда, – деб маълум қилади туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.
Хусусан, бугун туманнинг «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт техникумида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди. Унда туман ҳокими билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тўрткўл туманидаги Халқ қабулхонаси мудири У.Сабуров, маҳалла еттилиги вакиллари ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар ҳар томонлама кўриб чиқилиб, уларни қонуний тартибда ва ўз вақтида ҳал этиш чоралари белгиланди. Муаммоларни жойида ҳал этиш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди ва уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.


Сайёр қабуллар аҳоли мурожаатларини эшитиш, уларнинг талаб ва муаммоларига ечим топиш борасида очиқ-ошкора ва масъулиятли ёндашувни таъминламоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги