Қабулда судлар томонидан қанча мурожаат кўриб чиқилди?

226

Халқ билан мулоқот қилиб, уларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш, фуқаро ва тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одамларнинг жойларда суддан-судга сарсон бўлиб юришларига чек қўйиш ҳамда «Инсон қадри учун» ғояси асосида ҳақиқий адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадрини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Нукус шаҳрида Республика ишчи гуруҳи аъзолари Хўжайли, Нукус, Тахиатош туманлари ва Нукус шаҳри фуқаролари учун сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг масъул вакили ва Қорақалпоғистон Республикаси судлари раислари томонидан 90 нафар фуқаронинг одил судловга оид мурожаатлари қабул қилинди. Шундан 32 таси жиноят, 10 таси маъмурий, 45 таси фуқаролик ва 3 таси иқтисодий судловга оид масалалар бўйича мурожаатлар тингланди. 12 фуқаронинг ёзма шаклда шикоят аризалари қабул қилинди.

Оғзаки ва ёзма мурожаатлар қабул қилинган сайёр қабулда 29 нафар фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди, 49 нафар мурожаат эгасига асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шу куни жазони ўтаётган 2 нафар шахс тақдимнома ва илтимоснома асосида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. 1 нафар фуқарога нисбатан тўпланган маъмурий иш тарафларнинг ярашуви асосида тугатилиб, уларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

Нукус шаҳри ва туманлардаги МФЙ ва ҚФЙларга фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган даъво ариза ва ариза намуналари берилиб, натижада ўша куннинг ўзида алимент ундириш бўйича 11 суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилди. Шунингдек, қарзни ундиришга оид 1 та фуқаролик иши сайёр судда кўриб чиқилиб, ариза қаноатлантирилди. Коммунал хизматлар тўлови бўйича қарздорликни ундириш ҳамда фуқаролардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар билан боғлиқ қарздорликни ундириш тўғрисидаги суд буйруқларига нисбатан 14 нафар шахснинг норозилик аризалари кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди. Юридик аҳамиятга эга фактларни белгилаш бўйича 3 та ариза қаноатлантирилди.



Иқтисодий ишлар бўйича судлар томонидан 1 та тадбиркорлик субъектининг даъво талаби қаноатлантирилиб, тадбиркорлар томонидан шартномага асосан етказиб берилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар учун тўланмасдан келаётган 800 миллион сўм маблағи ундириб берилди.

-Бугунги қабулда ўзимни ўйлантириб юрган масала бўйича мурожаат қилган эдим,-дейди Бердақ Айтбоев.-Менинг бу мурожаатим тегишли мутахассислар томонидан кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди. Бунинг учун мамлакатимиз Президенти ва республикамиз раҳбариятига катта раҳмат айтаман.

Бундай сайёр қабуллар республикамиз бўйлаб давом этмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги