ЎзЛиДеп ва “Миллий тикланиш”  партияларининг Қонунчилик палатасидаги фракциялари “Тараққиёт блоки”ни ташкил этиш юзасидан битим имзоладилар

323

“Тараққиёт блоки” 93 нафар депутатни бирлаштириб, парламентдаги кўпчиликни ташкил этади ва етакчи сиёсий кучга айланади.

“Тараққиёт блоки” Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги ислоҳотларни эътироф этган ҳолда бу борадаги ишларни изчил ва қатъий давом эттириш мамлакатни юксалтиришнинг ягона тўғри йўли, деб ҳисоблайди.