Биргаликда коррупциянинг олдини оламиз

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан жамоатчилик ўртасида коррупцияга қарши огоҳликни кучайтириш мақсадида қатор тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда партиянинг ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари Шарипа Тўрешова Нукус шаҳридаги 1-сонли оилавий поликлиникада соҳа ходимлари билан учрашди.
«Биз коррупцияга қаршимиз!» шиори остида ўтказилган мазкур тадбирда поликлиника ходимлари иштирок этиб, тиббиёт соҳасида юз бериши мумкин бўлган коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш, қонун устуворлигини таъминлаш ва шаффофликни ўрнатиш бўйича фикр алмашди.
Шунингдек, шундай тадбир Нукус шаҳридаги «Innova Expert» хусусий клиника марказида ҳам олиб борилди. Таъкидланганидек, коррупциянинг олдини олиш учун биргаликда ҳаракат қилиш керак.
Коррупциянинг салбий оқибатлари, унинг жамият ривожига кўрсатаётган салбий таъсирлари, хавф-хатарлари ҳақида маълумотлар берилиб, махсус буклет, тарғибот воситалари тарқатилди.



Иштирокчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги