Ўсмир боксчиларимиз Осиё чемпионатида 8 та олтин медалга эга чиқди
196

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича U17 ёш тоифасида ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 8 та олтин, 7 та кумуш, 4 та бронза медалига сазовор бўлди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак сўнгги ҳал қилувчи финал жангларида Ҳабибулла Сайназаров, Асилбек Абдуқодиров, Саидхўжа Саъдиллахўжаев, Диёрбек Муродиллоев, Назокат Мардонова, Фарзуна Рўзиева, Мавжуда Абдусаидова ва Рушанабону Исоева олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Бобомурод Боймирзаев, Аброрбек Шарипов, Хуршидбек Жўраев, Шодиёна Мелиқўзиева, Сабрина Чакоманова, Улбосин Жалгасбаева ҳамда Самира Турғунова кумуш медали билан тақдирланди. Асадбек Эсонбоев, Артур Кенесбаев, Қумринисо Муҳаммадова, Соҳибахон Худойбердиева каби умидли боксчиларимиз бронза медалига эга чиқди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА