Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

271

Бугун, 29 апрель куни, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, маҳаллий Кенгашларнинг депутатлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашмоқда.

Ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.

Ялпи мажлисда масалалар муҳокамаси жараёнини Сенатнинг YouTube  тармоғидаги саҳифаси орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин.