Билдирилган мурожаатлар назоратга олинди

275

Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи юзасидан ҳудудларда  «Ҳоким ва ёшлар» учрашувлари ўтказиб келинмоқда.

Элликқалъа тумани ҳокими В.Ниязимбетов туманнинг барча ҳудудларида жадвал асосида учрашувлар ўтказиб келмоқда.

Ҳоким режа бўйича навбатдаги учрашувини «Дўстлик» қишлоқ фуқаролар йиғинида бир гуруҳ ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида ўтказди.

Учрашувда туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, қишлоқдаги умумтаълим мактаблари директорлари иштирок этди.

Унда ёшлар ўз мурожаатларини билдириб ўтди ва мурожаатлар туман ҳокими томонидан назоратга олинди.

Шунингдек, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги