Маҳаллада тўй-маросимларни ихчамлаштириш масалалари муҳокама қилинди

301

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Руслан Жумамуратов Нукус шаҳридаги «Қутли қўнис» ва «Ботаника боғи» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла еттилиги ва фаоллари билан учрашди.

Тадбирда депутат томонидан мамлакатимизда қонунчилик соҳасида юз бераётган ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақида маълумотлар берилди.

Учрашув давомида Парламент палаталари Кенгашларининг «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларнинг ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қўшма қарори ижросини таъминлаш ҳамда тўй-маросим ва бошқа маросимларни ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликсиз ўтказиш борасида маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, маҳалла еттилиги томонидан амалга оширилаётган ишлар, таклифлар тингланиб, депутат томонидан назоратга олинди.






Учрашувдан сўнг, депутат фуқароларнинг томорқаларидан фойдаланиш жараёни билан танишди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги