Ҳавасбек Уфада россиялик боксчи билан жанг ўтказади

273

Бугун, 25 апрель куни Россия Федерациясининг Уфа шаҳридаги «Wrestling Palace» мажмуасида ўтадиган IBA.PRO 3 профессионал бокс оқшомида ҳамюртимиз Ҳавасбек Асадуллаев рингга кўтарилади.

Маълумот учун, 25 ёшли Асадуллаев профессионал боксда 4 та жангда қатнашиб, барчасида ғалаба қозонган. Иккитасида рақибларини муддатидан олдин таслим этган. Ҳавасбек сўнгги жангини 2022 йил июнь ойида ўтказганди. Унинг рақиби 26 ёшли россиялик Алан Хугаев профессионал боксда бугунгача 19 та жангда иштирок этиб, барчасида зафар қучган.

Кеча мазкур бокс баҳси олдидан вазн ўлчаш, кўз уриштириш ва матбуот анжумани тадбирлари бўлиб ўтди.

Рўзиев, ЎзА