Дзюдочиларимиз Осиё чемпионлиги учун юришини бошлади
251
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди. Унда 30 давлатдан келган полвонлар қитъа чемпионлиги учун кураш олиб бормоқда.
Мазкур чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси 18 нафар дзюдочи билан иштирок этмоқда. Чемпионатнинг илк кунги беллашувларида эркаклар -60, -66 кг, аёллар эса -48, -52 кг. вазн тоифаларида медаллар учун баҳсга киришади. Унда 5 нафар вакилимиз татамига чиқади.
Қуйида дзюдочиларимизнинг дастлабки рақиблари билан танишасиз:
-48 кг: Ҳалима Қурбонова — Йи-Чун Шен (Хитой Тайпейи)/Су Сонг Жон (КХДР)
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова — Ҳуи Хинран (Хитой)
-52 кг: Сўғдиёна Рафкатова — Марям Маҳарани (Индонезия)
-60 кг: Баҳром Ботуров — Линг Юн Вей (Хитой)
-66 кг: Замаҳшари Бекмуродов — Ченг Ён-Минг (Хитой Тайпейи)/Абел Бакитбек Уулу (Қирғиз Республикаси)
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА