Таэквондочиларимиз яна шоҳсупа тўрида

265

Хитойнинг Тайян шаҳрида таэквондо WТ бўйича G3 классификациясидаги «Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти кубоги»нинг Осиё минтақаси учун мўлжалланган мусобақаси иккинчи кунида 8 та вазнда ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин ва 1 та бронза, жами 3 та медалга эга чиқди. Жумладан, Жаҳонгир Худойбердиев (-54кг) ва Озода Собиржонова (-67 кг) олтин, Светлана Осипова (+73 кг) эса бронза медалини қўлга киритди.

Маълумот ўрнида: мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 1 кумуш ва 3 бронза, жами 8 та медалга сазовор бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА