Четдан нарса олиб киришнинг миқдори қанча?

268

Хабарингиз бор, жорий йил 1 май санасидан бошлаб жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларда республикага божсиз олиб кириладиган товарларнинг янги нормалари тасдиқланди.

Бу борада ҳозирги пайтда жойларда тарғибот-ташвиқот ва тушинтириш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Унга кўра, ҳаво транспортида 1000 АҚШ доллари, темир йўл ва дарё транспортида 500 АҚШ доллари, автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали 300 АҚШ доллари, халқаро курьерлик жўнатмалари орқали 200 АҚШ доллари, халқаро почта жўнатмалари орқали 100 АҚШ доллари эквивалентидаги товарлар миқдор кўрсаткичларидан ортмаган ва сафар давомийлигидан келиб чиққан ҳолда божсиз олиб кирилиши мумкин.

Божхона қонунчилигига киритилаётган ўзгаришлар билан божхона чегаралари орқали ҳаракатланаётган фуқаролар, ҳайдовчилар ва кенг жамоатчилик вакилларини хабардор қилишга қаратилган тарғибот тадбирлари “Хўжайли” чегара божхона пости ва унга туташ маҳаллаларда бўлиб ўтди.







Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирларида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа ходимларидан жавоб олишди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги