Ўқув семинари ташкил этилди

Амударё тумани ҳокимлигида маҳалла раиси сайловини ўтказувчи ишчи гуруҳ раҳбарлари учун ўқув семинари ташкил этилди, – деб маълум қилди туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат органларининг очиқлигини таъминлаш масалалари қўмитаси раиси Ш.Отемисов, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Турманов, уюшманинг туман бўлими бошлиғи А.Юлдашев иштирок этди.
Семинарда маҳалла раиси сайловини ўтказиш тартиби, асосий жиҳатлари ҳақида айтиб ўтилди.


Шунингдек, сайлов жараёнини тўғри ташкил этишда эътибор қаратилиши лозим бўлган асосий жиҳатлар бўйича таъкидлаб ўтилди.
Тадбирда сўз юритилган маълумотлар юзасидан туманда ташкил этилган ишчи гуруҳ масъулларига тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги