“Париж-2024” ғолиби Ар-Риёдда ўтган бокс оқшомида ғалабага эришди

187

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган WBC Гран-при турнирида ҳамюртимиз, Париж Олимпиадаси ғолиби Лазизбек Муллажонов муваффақиятга эришди.

Фарғона бокс мактаби тарбияланувчиси Муллажонов оғир вазнли боксчилар жангида Панама вакили Марвин Мендоса билан тўқнаш келди. Турнир низомига биноан 6 раундлик жангнинг 3-раундида Лазизбек Муллажоновнинг кетма-кет зарбалари рақибини нокаут ҳолатига келтирди. Шундан сўнг ҳакам жангни тўхтатди ва боксчимизнинг техник нокаутли ғалабасини эътироф этди.

Ушбу ғалаба Лазизбекка июнь ойида WBC Гран-при турнирининг иккинчи босқичида иштирок этиш ҳуқуқини тақдим этди.

Т.Рўзиев, ЎзА