Италия бош вазири Қозоғистонга келади

Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Италия бош вазири Жоржа Мелони 26-27 апрель кунлари расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади, деб хабар берди Оқўрда матбуот хизмати.
– Музокаралар давомида томонлар Қозоғистон ва Италия ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш истиқболини муҳокама қилади. 27 апрель куни Астана шаҳрида “Марказий Осиё – Италия” форматидаги биринчи саммит бўлиб ўтади, – дейилади хабарда.
Аввалроқ, Қозоғистон етакчиси Қасим-Жомарт Тоқаев ва Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида норасмий учрашув бўлиб ўтиши маълум қилинган эди.