Жўқорғи Кенгес қўмитасининг мажлиси ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати, туризм ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитасининг йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишни қўмита раиси М.Атамуратов очди ва олиб борди.
Кун тартибида дастлаб «Ёшларни илм-фанга қизиқтириш ва илмий фаолиятга жалб этиш бўйича таълим муассасаларида олиб борилаётган ишлар тўғрисида» Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Б.Ўтемуратовнинг ҳисоботи тингланиб, кўриб чиқилди.
Шундан сўнг, «Кегейли, Хўжайли ва Амударё туманларидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ҳолатларини ўрганиш бўйича тузилган ишчи гуруҳнинг ахбороти тўғрисида»ги масала кўриб чиқилди.



Ушбу масала ҳам депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, тегишли саволларга жавоб олинди.
Мажлис давомида депутатлар томонидан саволлар берилиб, долзарб масалалар кўтарилди. Шундан сўнг кўриб чиқилган масалаларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш бўйича тегишли тартибда қарорлар қабул қилинди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги