Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни белгиланди

247

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида 18 апрель – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси И.Сдиков сўзга чиқиб, барча соҳа вакиллари, нуронийлар ва меҳнат илғорларини сана муносабати билан табриклади.

Таъкидланганидек, мамлакатимиз тараққиёти, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлашда қурилиш соҳаси ходимлари билан бир қаторда коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси вакилларининг ҳам ўрни алоҳида ҳисобланади. Уларнинг фидокорона меҳнатлари доимо эътиборга лойиқ.

Бугунги ўтказилган байрам тадбирида самарали меҳнат қилаётган ва узоқ йиллар давомида хизмат қилган соҳа вакилларига Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг «Uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish a’lochisi» кўкрак нишони ва фахрий ёрлиқлари топширилди.

Тадбир санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.


Қорақалпоғистон ахборот агентлиги