Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида «Мард ўғлон» давлат мукофотининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтмоқда. Ушбу танловда жами 46 нафар ёш ўз йўналишлари бўйича суҳбатларда иштирок этмоқда.


Аввалроқ «Мард ўғлон» мукофотига саралаш босқичлари учун ҳужжатлар қабул қилинаётгани ҳақида хабар берилган эди. Эндиликда минтақавий босқичлар доирасида энг муносиб номзодлар аниқланмоқда. Суҳбат натижаларига кўра юқори натижа кўрсатган иштирокчиларнинг ҳужжатлари Республика комиссиясига тақдим этилади.


Ушбу нуфузли мукофот ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан фидойи ва фаол ёшларга берилади. Мукофот «Ёшлар куни» арафасида топширилади.

Азизбек Дабылов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси