Оролбўйи минтақасининг туризм салоҳиятини ошириш ва уни кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган Орол туризми Ҳафталиги өқизғин руҳда давом этмоқда. Тадбирнинг иккинчи куни — 18 апрель куни Нукус шаҳри марказида жамоатчилик катта қизиқиш билан кутган «Open-air» концерт дастури бўлиб ўтди.
Анъанавий байрам тарзидағ ўтган концертда Қорақалпоғистоннинг энг таниқли артистлари ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган қатор машҳур санъаткорлар иштирок этишди.
Тадбир давомида миллий ва замонавий қўшиқлар, шунингдек, Орол мавзусидаги махсус мусиқий композициялар янгради.
Орол туризми Ҳафталиги доирасидаги бундай маданий дастурлар нафақат маҳаллий аҳоли, балки хорижлик сайёҳлар учун ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Бу эса Оролбўйи минтақасини янги туризм нуқтаси сифатида танитишга хизмат қилади.
Азизбек Дабылов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси
Муаллифнинг туширган расмлари