Такрорланувчи ва устма-уст тартиблар босқичма-босқич бекор қилинади

204

Президент сертификатлаштириш ва стандартлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини белгилаб берди.

Алоҳида фармон билан Техник тартибга солиш агентлиги, Санэпидқўм, Ветеринария қўмитаси, Карантин агентлиги каби идораларнинг маҳсулотга хулоса бериш ваколатлари аниқ белгилаб берилади.

Бунда такрорланувчи ва устма-уст тартиблар босқичма-босқич бекор қилинади. Масалан:

– озиқ-овқат маҳсулоти сифати ва хавфсизлиги назорати билан фақат Санэпидқўм шуғулланади;

– озиқ-овқат учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади;

– қўмита асосий озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича санитария қоидалари ва нормаларини халқаро талабларга – Кодекс Алиментариусга мувофиқлаштиради.

Бошқа тизимлар ҳам худди шу тартибда қайта кўриб чиқилади.

ЎзА