Боксчиларимиз ярим финалда беллашади

345

Аввал хабар берганимиздек, шу кунлари Россиянинг Хабаровск шаҳрида спортнинг бокс тури бўйича «Константин Коротков»  халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида республикамиз боксчиларидан Рашида Тагирова ва Айсанем Саруаровалар иштирок этмоқда.

Хусусан, Рашида Тагирова дастлабки босқичда хитойлик, сўнгра россиялик спортчиларни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди. Энди спортчимизнинг кейинги рақиби қозоғистонлик қиз билан рингга чиқади.


Айсанем Саруарова эса юртдошимиз Конго давлати спортчисидан устун келиб, ярим финалга йўлланма олишга эришди.

 Адилбай Оразов,     

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси