Тадбиркорлар бир миллионлик шартнома билан қайтди
210

Қорақалпоғистонлик тадбиркорлар халқаро кўргазмаларда фаол иштирок этди.
Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрида 10-12 апрель кунлари бўлиб ўтган халқаро Соларех 2025 ЭХПО кўргазмасида қорақалпоғистонлик тадбиркорлар – «GARANT SUN ENERGY» МЧЖ таъсисчилари Н.Эшбаев ва С.Жеткиншековлар ҳам иштирок этиб, яшил энергетика бўйича сифатли қуёш панели ва инверторлар бўйича ҳамкорлик қилиш ҳақида бир қатор компаниялар билан музокаралар олиб борди.
Музокаралар натижасида 1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги ҳамкорлик бўйича шартномалар имзоланди.


Маълумот учун, Solarex 2025 EXPO кўргазмасида 125 мамлакатдан мингдан ортиқ компаниялар иштирок этди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги