Самбо: Тошкент Осиё-Океания чемпионларини аниқлайди

110

Бугун, 14 апрель куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида самбо бўйича Осиё-Океания чемпионати баҳслари бошланди. Мусобақада ҳар икки қитъанинг 25 га яқин мамлакатларидан 600 нафардан зиёд самбочилар спорт ва жанговар самбо бўйича ғолиблик учун кураш олиб боради.

Пойтахтимиздаги “Юнусобод“ спорт мажмуасида ўтадиган чемпионатда беллашувлар катталар ўртасида самбо ва жанговар самбо, шунингдек, кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида баҳслар ташкил этилиши белгиланган. Чемпионат доирасида Осиё-Океания самбо иттифоқининг конгресси ташкил этилади. Конгрессда бир қатор муҳим ташкилий масалалар кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Мусобақалар 20 апрелга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА