Лойиҳа доирасида қатор тадбирлар бўлиб ўтди

Элликқалъа тумани «Пахтачи» маҳалла фуқаролар йиғинида «Маҳаллада бир кун» лойиҳаси доирасида қатор тадбирлар ўтказилди.
Унда туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи А.Юлдашева, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари А.Матниязова ҳамда бир гуруҳ маҳалла хотин-қизлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари фаол иштирок этди, – деб маълум қилади Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.
Дастлаб лойиҳа иштирокчилари «Беш минг қадам» юриш марафони ва эрталабки бадантарбия машғулотларини ўтказди ҳамда МФЙ биносида маҳалладаги намунали оила вакиллари билан суҳбат, «Инсон ижтимоий хизматлар маркази,» ички ишлар органлари вакиллари томонидан маҳалладаги низоли ва ҳимоя ордери олган хотин-қизлар билан ўзаро суҳбат ўтказилди.
Адлия, ФҲДЁ, юрист, психологлар томонидан ёш оилаларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича ўқув семинарлари ташкил этилди. Иштирокчилар семинар давомида ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.
Шунингдек, аҳоли ўртасида маънавий-маърифий муҳитни кенг тарғиб қилиш, аҳолини соғлом турмуш тарзига жалб этиш бўйича ташкилот раҳбарлари томонидан хотин-қизлар билан давра суҳбатлари ташкил этилиб, маҳалладаги хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Лойиҳа доирасида хотин-қизларни китобхонликка жалб этиш, ҳунармандлар кўргазмаси, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, банк ходимлари томонидан имтиёзли кредитлар, субсидиялар олиш тартиблари хотин-қизларга тушунтирилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги