Фуқаролар йиғини раислари сайловига тайёргарлик ишлари бошланди

50

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг мажлислар залида фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.

Тадбирни Жўқорғи Кенгес Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев очиб берди. Семинарда Жўқорғи Кенгес қўмитаси раиси Ш.Өтемисов, Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўлими масъул ходими Б.Кушбаков, Маҳаллалар уюшмаси шаҳар ва туман бўлимлари раҳбарлари, маҳаллий ҳокимликларнинг ташкилий-кадрлар гуруҳи мутасаддилари ҳамда бошқа масъуллар иштирок этди.

Семинар давомида асосий эътибор фуқаролар йиғини раислари сайловини юқори савияда ташкил этиш масаласига қаратилди. Хусусан, сайлов жараёнида аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш, ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш, сайлов ўтказиладиган жойларни белгилаш ҳамда зарур моддий-техник шароитларни яратиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Таъкидланишича, бу йилги сайловлар мамлакатдаги демократлаштириш ва ислоҳот жараёнлари асосида май-июнь ойларида бўлиб ўтади.

Семинар давомида ташкилий ишлар билан боғлиқ саволларга жавоблар берилиб, вазифалар белгилаб олинди.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги