Ўзбекистон ёш қиличбозлари Жаҳон чемпионатида кучли учликдан жой олди

Хитой давлати мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги Қиличбозлик бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси муносиб иштирок этиб, қатор юксак натижаларга эришди.
Мусобақада Ўзбекистон қизлар терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган спортчилар фахрли 3-ўринни қўлга киритишди. Жамоа таркибида Аякөз Жумамуратова ва Гүлистан Пердебева ўз маҳоратлари ва кучли иродаси билан бронза медали учун курашда муҳим ҳисса қўшишди.

Шунингдек, мусобақада Ўзбекистон йигитлар терма жамоаси ҳам юқори натижа қайд этиб, Жаҳон чемпионатида кучли учликдан жой олди.
Йигитлар ўртасидаги баҳсларда Ислам Абдазов ва Муса Аймуратов ўз маҳоратлари билан ажралиб туришди ва бронза медалини юртдошларимиз хисобига ёзиб қўйишди.
Ушбу натижалар Ўзбекистонда қиличбозлик спорти тобора ривожланиб, ёшлар ўртасида янги истеъдодлар етишиб чиқаётганидан далолат беради.
Спортчиларимизни ушбу ютуқлари билан муборакбод этамиз ва келгусидаги мусобақаларда янада катта зафарларни тилаб қоламиз.
Азизбек Дабылов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси