Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг ижобий натижалари халқаро стандартлар ва ЕХҲТ тамойилларига мувофиқлиги таъкидланди

133

Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева ЕХҲТ Парламент ассамблеяси Раиси Пиа Каума билан учрашди.

Учрашув чоғида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ижобий натижалари қайд этилиб, уларнинг халқаро стандартлар ва ЕХҲТ тамойилларига мувофиқлиги таъкидланди.

Суҳбат давомида глобал миграция жараёнлари шароитида аҳоли бандлигини таъминлаш ва фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Учрашув якуни бўйича ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, парламент форумларини биргаликда ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

Н.Абдураимова, ЎзА