Онлайн фирибгарлар Telegram мессенжери орқали фойдаланувчиларни алдаш мақсадида “Toyga taklifnoma, iltimos uydagilarga ham tashlang, ochilmasa boshqa telefonda oching” мазмунидаги хабарга қурилмага зарар етказувчи бириктирилган APK файлни юборишмоқда
189

Бириктирилган файлни юклаб олган заҳоти қурилмангиз хавф остида қолиши мумкин. Фирибгарлар фойдаланувчи номидан спам хабарлар тарқатиш, бошқа фирибгарлик схемаларида фойдаланиш, шунингдек, шахсий маълумотларни ўғирлаши мумкин (https://t.me/antifake_uz/287).
Фирибгарларга алдовига тушиб қолмаслик учун ҳушёрликни оширинг ва нотаниш аккаунтлардан келган файлларни юклаб олманг!