«Давлат хавфсизлиги хизмати кубоги» спорт мусобақаларига старт берилди

Амударё туманида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга жалб этиш мақсадида навбатдаги муҳим тадбир — «Давлат хавфсизлиги хизмати кубоги» спорт мусобақалари бошлаб юборилди.
Мусобақа Амударё туманидаги 40-сонли умумтаълим мактабининг сунъий қопламали спорт майдончасида тантанали равишда очилди.

Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов ва туман раҳбарлари иштирок этишди. Улар ёшларга мусобақада омад ва ғалаба тилаш билан бирга, тумандан келажакда жаҳон чемпионлари етишиб чиқишига ишонч билдиришди.
Мусобақалар спортнинг мини футбол тури бўйича ўтказилмоқда. Унда туманнинг 49 та овул ва маҳаллаларидан ёшлар жамоалари иштирок этмоқда.

Қизғин ва муросасиз ўтаётган баҳсларда ёш спортчилар ўз маҳоратини намойиш қилишмоқда. Бу мусобақалар ёшларнинг дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга, спорт орқали ўз устиларида ишлашга катта туртки бўлади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги