Спорт: ютуқлар, камчиликлар ва режалар

132

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев спорт соҳаси вакиллари билан учрашди.

Тадбирда сўнгги йилларда юртимизда спортга қаратилаётган алоҳида эътибор сабаб, соҳада юқори натижаларга эришаётган, юртимиз байроғини дунёга танитадиган ёшлар сафи кўпайиб бораётганлиги таъкидланди. Шу билан бирга, яратиб берилаётган имкониятларга қарамасдан, айрим жойларда қолоқлик ҳолатлари учраётгани ҳам танқид қилинди.

Шунингдек, спорт йўналишлари бўйича ёшларнинг халқаро мусобақаларда эришаётган натижаларини янада юксалтириш, дунё тан олган спортчиларни етиштириб чиқариш учун яна қандай чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича соҳа вакилларининг таклифлари тингланди.

Учрашувда спорт курашлари бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида юқори натижаларга эришгани учун Жалғасбай Бердимуратов ҳамда Шаҳзода Алланиязовага Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг “Фахрий ёрлиғи” топширилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.