Мартин Пуквареке Чунгонгни Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида

228

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Республикаси ва Парламентлараро иттифоқ ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни изчил ривожлантириш ва чуқурлаштириш борасидаги кўп йиллик самарали фаолияти, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги устувор қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, парламент дипломатияси ҳамда минтақалараро алоқаларни, очиқ ва конструктив сиёсий мулоқотни илгари суришга бевосита қўшган катта ҳиссаси, шунингдек, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини дунё миқёсида кўтаришдаги амалий саъй-ҳаракатлари учун Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Пуквареке Чунгонг Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев