Президент совғаси – ёш китобхонларга электромобиль!

Ўқиш, изланиш ва билимга интилиш ҳар доим ўз самарасини беради. Бугун бу гап ўз исботини яна бир бор топди. «Ёш китобхон» танловининг 2024-2025-йилги мавсуми ғолиблари ҳақиқий орзуга айланган мукофотга — Президент совғаси сифатида BYD Chazor электромобильларига эга бўлишди!
Қувонарлиси — барча ғолиблар қизлар!
Бу эса нафақат уларнинг билимга бўлган иштиёқи, балки китобнинг қизлар ҳаётида тутган ўрни қанчалик муҳим эканини кўрсатади. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келиб чиққан бу ғолиб қизлар бутун ёшларга илҳом манбаи бўлди.
15-19 ёш тоифасида ғолибликни қўлга киритган Ўғилжайрон Халдурдиева Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани, «Келтеминар» маҳалласидан. Китоб ўқишни севувчи, доимо изланувчан бу қиз Президент совғасига муносиб деб топилди.
Ўғилжайроннинг отаси — Сўюнов Абажан, якка тадбиркор. Деҳқончилик билан шуғулланади.
Дилбархон Ҳайдарова — Тошкент шаҳар «Бўз» маҳалласидан 10-14 ёш тоифаси ғолиби. Отаси Бўронов Фирузбек, ҳисобчи.
Мафтуна Очилова — Хоразм вилояти, «Нурли ҳаёт» маҳалласидан 20-30 ёш тоифаси ғолиби. Онаси Очилова Дилдора, нафақада.
Китоб ўқишдан чарчамаган, изланишдан тўхтамаган ёшлар ҳар доим ғолиб!
Азизбек Дабылов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси