Нукусда Ўзбекистоннинг энг кучли волейбол жамоалари сараланмоқда

Бугун, 4 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида волейбол бўйича U19 ёшдаги ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг биринчи тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Кеча чемпионатнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири Б.Торебеков, Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Ф.Алимов, Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазири Э.Қутибаев ва бошқалар жамоаларга омад тилади.
Мусобақаларда қизлар жамоалари иккита, ўғил болалар 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда чемпионлик учун ўзаро баҳсларга киришади.
Чемпионат низомига биноан, 6 апрелга қадар гуруҳ ўйинлари бўлиб ўтса, 7-8 апрель кунлари ярим финал ва финал мусобақалари ташкил этилади.
Чемпионат якунларига кўра, иқтидорли спортчилар терма жамоаларга жалб этилиши назарда тутилган.
Т.Рўзиев,
ЎзА