АҚШ сенаторлари Россияга қарши санкцияни кучайтирмоқчи

131

АҚШ Сенатининг 50 нафар аъзоси Москва Украинадаги тинчлик жараёнида қатнашмаса, Россияга қарши санкция кучайтирилиши учун овоз беришга тайёрлигини маълум қилди.

– АгарРоссия Украина билан мустаҳкам тинчлик музокарасини рад этса ёки тинчлик ўрнатилгандан кейин Украина суверенитетига путур етказадиган ҳарбий аралашувни ўз ичига олган бошқа саъй-ҳаракатларни амалга оширса, ушбу санкциялар қўлланади, – дейилган шу ҳақдаги тегишли баёнотда.

АҚШ қонун чиқарувчилари Россиянинг нефти, гази ва бошқа маҳсулотларини сотиб олаётган мамлакатлардан импорт қилинадиган товарларга500 фоизлик бож ўрнатилишини ҳам таъкидлади.