Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қосим-Жомарт Тоқаев 3-4-апрель кунлари амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади

196

Қозоғистон президенти Самарқандда «Марказий Осиё – Ёвропа Иттифоқи» саммитида иштирок этади ва қатор учрашувлар ўтказади.

Маълумот учун: 3-4-апрель кунлари Самарқанд шаҳрида “Марказий Осиё – Ёвропа Иттифоқи” биринчи саммити бўлиб ўтади. Илк марта ўтказилаётган ушбу йирик халқаро тадбир нафақат минтақа, балки Ёвроосиё маконидаги барқарорлик ва ҳамкорлик истиқболларини белгилаб берадиган муҳим воқеа бўлиши кутилмоқда. Саммит ўтказилиш нуқтаси сифатида минтақа давлатлари орасидан айнан Ўзбекистон танлангани қувонарли.