Нью-Йорк шаҳрининг машҳур «Таймс-сквер» майдонида Ўзбекистон ҳақидаги видеоролик намойиши йўлга қўйилди

200

Мазкур лойиҳа Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси ташаббуси билан мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини халқаро майдонда тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Дунёнинг энг кўп ташриф буюрадиган жойларидан бири – «Таймс-сквер»даги иккита йирик экранда Ўзбекистондаги қадимий обидалар, тарихий шаҳарларимиз, мамлакатимиз табиатининг гўзаллиги ва маданий ранг-баранглигини ўзида акс эттирган видеолавҳалар намойиш этилмоқда.