Ғолиб спортчимиз тантанали кутиб олинди

Иордания давлатининг Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтган эди.
Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамаоси таркиибда юнон-рум кураши бўйича Жалғасбай Бердимуратов, аёл-қизлар ўртасида Ақтенге Кеунимжаева, Сарбиназ Жийенбаева, Набира Есенбаева, Шахзада Алланиязова ва бошқа қорақалпоғистонлик спортчилар ҳам иштирок этди.
Жумладан, -87 кг вазнда Жалғасбай Бердимуратов барча рақибларин мағлуб этиб, иккинчи марта Осиё чемпиони бўлди.
Шунингдек, ушбу мусобақа 18 ёшли полвонимиз Шахзада Алланиязова учун ҳам омадли келиб, бронза медали учун беллашувда жанубий кореялик Барк Жеон Гаэни 5:1 ҳисобида мағлуб этди ва терма жамаомиз ҳисобига битта медаль ёздириб қуйди.
31-март куни Нукус халқаро аэропортида ғолиб полвонимиз Шахзада Алланиязова Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги жамаоси, мураббий-устозлар, ота-оналари, спорт ихлосмандлари ва оммавий ахборот вакиллари томонидан тантанали тарзда кутиб олинди.


Маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири Еркинбай Қутибаев Шахзада Алланиязова ва унинг мураббийларини қўлга киргизган ютуғи билан табриклаб, ўларга эсдалик совғаларин топширди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси