Янги тартиб-қоидалар бўйича маълумотлар берилди

312

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 августдаги “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ-124-сонли Фармонида белгилаб кўйилганидек, фуқаролик жамияти вакиллари ҳар йили давлат гранти ва давлат ижтимоий буюртмалари танловларида қатнашишида шаффофликни таъминлаш вазифаси белгиланган.

Шу муносабат билан ягона онлайн платформа ишлаб чиқилган эди. Ушбу платформада давлат грантлари ва давлат ижтимоий буюртмаларини топшириш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тасдиқланган.

Нукус шаҳридаги «Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи» мажлислар залида «Давлат гранти, давлат ижтимоий буюртмалари танловида онлайн платформа орқали ариза топшириш» мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Ушбу ўқув-семинари Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси худудий бўлинмаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси биргаликда ташкил этилди.

Ўқув-семинарига фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот вакиллари иштирок этди.

-Семинардан кўзланган мақсад, фуқаролик жамиятларининг ягона онлайн платформа орқали ҳужжатларини топшириш шартлари, ҳужжатларни қандай юклаш ва юбориш тартибини тушунтиришдан иборат,-дейди ЎзННТМА Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси мутахассиси Р. Қудияров.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси бошлиғи Парахат Турдимуратов томонидан давлат гранти, давлат ижтимоий буюртмаларини амалга ошириш механизмлари, шунингдек, давлат гранти, давлат ижтимоий буюртмалари танловида онлайн платформа орқали ариза топшириш қоидалари бўйича семинар иштирокчиларига кенг тарзда тушунчалар берилди.

Шунингдек, семинар давомида 2025 йилда амалга оширилиши кутилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.



Ўқув-семинари қизғин баҳс-мунозаралар билан давом этиб, семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси