Ёшларнинг ҳуқуқий билими оширилмоқда

269

Кўпчилликка маълум бўлганиндек, сўнгги йилларда мамлакатимизда  коррупцияга қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу иллатнинг олдини олиш мақсадида, юртимизда қатор қонун ва ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Президентимизнинг ташаббуси билан қабул қилинган мъёрий- ҳуқуқий ҳужжатлар коррупциянинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этиб, унда коррупцияни йуқ қилиш давлат сиёсатининг бири сифатида белгилаб берилди.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филалида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамиятимизда юз бераётган коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларга тушинтириш мақсадида, учрашув кечаси бўлиб ўтди.

Тадбирни филиал директори Байрамбай Еримбетов бошқариб борди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги мутахассиси Б. Матжанова,  Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Коррупцияга қарши курашиш  «Комплаенс назорат» тизимини бошқариш бўлими бошлиғи М. Қалиев,  Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан Диёр Латипов ва М. Сержановлар сўнгги йиллари мамлакатимизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, жумладан, коррупциянинг олдини олиш ва унга курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар, қабул қилинган қонун ва ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида тадбир иштирокчиларига тушунчалар берди.






Тадбирда талаба-ёшлар томонидан мутахассисларга саволлар берилиб, ўларга жавоблар олди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси