Фан олимпиадаси: ғолиблар тақдирланди

202

Нукус шаҳрида физика, биология, кимё фанларидан асосий фан олимпиадасининг Ўзбекистон Республикаси босқичи ғолиблари аниқланди.

Икки кун давом этган мазкур фан олимпиадасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан жами 127 нафар ўқувчи иштирок этди.

Фан олимпиадаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Фан олимпиадалар маркази билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси таълимининг муҳим соҳасининг фан олимпиадалари, кўрик-танловлар ва мусобақалар ўтказиш бўйича назарий, амалий билимлар алмашиш турли фанлар, айниқса, STEM фанларининг ўқитилишига алоҳида эътибор қаратиш, Нукус шаҳрида халқаро фан олимпиадаларини биргаликда ўтказиш, ўқувчиларни халқаро олимпиадаларга манзилли тайёрлаш мақсадида меморандум имзоланди.

Фан олимпиадаси якунида биология фанидан биринчи ўринни Бухоро вилоятидан Фазлиддин Ҳамроев, иккинчи ўринни Тошкент шаҳридан Абдураҳмон Ёқубжонов, учинчи ўринни Қашқадарё вилоятидан Фарангиз Ёқубова, физика фанидан биринчи ўринни Фарғона вилоятидан Нозимжон Шавкатжонов, иккинчи ўринни Хоразм вилоятидан Дилшодбек Ражабов, учинчи ўринни  Тошкент шаҳридан Илдар Хашаев эгаллаган бўлса, кимё фанидан биринчи ўринни Тошкент шаҳридан Абдулазиз Абдурашидов, иккинчи ўринни Тошкент шаҳридан Далер Раҳимов, учинчи ўринни  Тошкент вилоятидан Иброҳим Темуров қўлга киритди.

Ғолибларга ташкилотчилар томонидан сертификат, пул мукофотлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА