“Осиё кубоги-2026” саралашидаги рақибларимиз аниқ бўлди
174

2026 йилнинг 1-21 март кунлари футбол бўйича аёллар ўртасида “AFC Womenʼs Asian Cup Australia-2026” мусобақаси бўлиб ўтади.
Мазкур Осиё кубоги иштирокчиларини аниқлаш мақсадида саралаш баҳсларига қуръа ташланди. Унга кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси “F” гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда футболчиларимиз Непал, Лаос, Шри-Ланка термалари билан рақобатлашади.
Терма жамоамиз иштирокидаги саралаш беллашувлари жорий йилнинг 23 июнь – 5 июль кунлари мамлакатимизда ўтказилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА