Футбол: Бирлашган Араб Амирликлари бош мураббийи истеъфога чиқди
168

БАА футбол ассоциацияси терма жамоа бош мураббийи Паулу Бенту истеъфога чиққанини эълон қилди.
«ЖЧ-2026» саралаши доирасидаги навбатдаги ўйинда Шимолий Корея жамоасини мағлуб этиб, гуруҳда 13 очко билан 3-ўринда бораётган БАА терма жамоаси бош мураббийининг истеъфоси сабаби очиқланмаган.
Айтиш лозим, португалиялик Бенту 2023 йилнинг июль ойидан БАА бош мураббийи этиб тайинланган. Ушбу давр мобайнида БАА жамоаси 26 та ўйинда майдонга тушган. Шундан 14 ғалаба, 5 дуранг ва 7 мағлубият қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, Амирликлар навбатдаги баҳсни 5 июнь куни ўз майдонида Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўтказади.
Т.Рўзиев,
ЎзА