Хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази мутахассислари Нукусда
493

Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг бир гуруҳ профессор-мутахассислари биргаликда маҳаллий шифокорлар ва беморларга амалий ёрдам бериш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига келди.
Ташриф давомида мутахассислар сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги бўлган беморлар, ишемик инсульт ва миокард инфарктини ўтказган, гипертония касаллиги билан оғриган беморларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиб, тегишли кўрсатмалар берди.



Айни пайтда улар томонидан бирламчи бўғиндаги шифокорларга юқоридаги касалликларни эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олиш (профилактикаси) мавзусида семинар-тренинг ўтказилмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги