Саломатлик майдончаси ва ярмаркаси ташкил этилди

Бутунжаҳон «Силга қарши кураш куни» муносабати билан Нукус шаҳридаги «Мега» савдо марказида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Соғлиқни сақлаш ва стратегик ривожланиш институтининг Нукус шаҳар бўлими ходимлари ҳамда 3-сонли шаҳар оилавий поликлиникаси шифокорлари иштирок этди.
Тадбирда аҳолининг тиббий маданияти ва билимини ошириш мақсадида саломатлик майдони ва саломатлик ярмаркаси ташкил этилди.
Шунингдек, шифокорлар томонидан фуқароларнинг қон босими ўлчаниб, вазни ва бўйи текширилди, тегишли маслаҳатлар берилди.




Қон босими юқори фуқаролар учун овқатланиш рационига риоя қилиш, ош тузи истеъмолини чеклаш, таркибида микроэлементлар кўп бўлган мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш, ҳаракатли турмуш тарзига амал қилиш, кўпроқ пиёда юриш ва эрталабки бадантарбия машғулотларини бажариш, зарарли одатлардан воз кечиш, тамаки ва алкоголь маҳсулотларининг зарари мавзусида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги