Тадбиркорлар билан учрашув: янги лойиҳалар ва иқтисодий ривожланиш йўлида

72

Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида навбатдаги муҳокама учрашуви бўлиб ўтди. Унда Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев ҳамда янги бизнес ташаббускорлари иштирок этди.

Учрашув давомида ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шу жумладан Қорақалпоғистон учун қабул қилинган тарихий фармон ва қарорлар асосида берилган имтиёзлар ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, тадбиркорлар учун ажратилаётган кредитлар, 2025 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ҳудудий инвестиция лойиҳалари, янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш жараёнида учраётган муаммолар муҳокама қилинди. Бизнес субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ва янги иш ўринлари яратиш масалалари ҳам алоҳида эътиборга олинди.

Тадбиркорлар ўз таклиф ва муаммоларини билдириб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли раҳбарларга аниқ вазифалар юклатилди. Учрашув якунида тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги