Дунёдаги энг йирик буғулар қўриқхонаси (+видео)

Хитойнинг Жиангсу провинциясидаги Буғулар миллий табиат қўриқхонаси, дунёдаги энг йирик буғулар қўриқхонаси ҳисобланади. Ушбу қўриқхона 1986 йилда Буюк Британиядан 39 та милу буғуси олиб келиниб ташкил этилган. Бугунги кунда бу ерда 2 000 дан ортиқ буғу яшайди.
Қўриқхона умумий майдони 78 000 гектарни ташкил этади. 2002 йилда Рамсар конвенцияси доирасида халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ерлар рўйхатига киритилган. Бу ҳудуд типик интертидал ботқоқ экотизимига эга бўлиб, кўплаб ноёб ҳайвон турларини, жумладан, 315 хил қуш, 600 хил ҳашарот ва 156 хил балиқ турларини ўз ичига олади.
Қўриқхона экотуризм учун эшикларини кенг очган. Йиллик ташриф буюрувчилар сони 1 миллиондан ошади.
Нозимбек Мардонов, ЎзА